Актам Хаитов нима дейди?
“Ҳоким бува, ҳозир Тошкентдан, биржа томонидан бланка ташлаб берилди. Эртага 100 фоиз фермер хўжаликлари йиғилишда қатнашиши шарт. Ҳамма фермер йиғилганида, шу бланкага печат бостириб, бир тарафига имзо қўйдириб бериши керак. Вазирлар Маҳкамасининг янги чиққан 574-сонли қарори ижроси мана шу билан бўлиб кетади. Қайтадан 6800 сўмдан бўлади, устига давлат субсидия беради, 1000 сўм қўшилганидан кейин 7800 сўм бўлади. Олдинги тузилган, 8000-9000 сўмдан сотилган ҳаммаси 100 фоиз бекор бўлади”.
Кун ўзда эълон қилинган бу каби иқрорномадан кейин нормал давлатларда орияти бор ҳокимдан тортиб ғурурли вазиргача истеъфо берган бўларди.
Ҳукумат шакллантирган ва яна ҳукумат шакллантирмоқчи бўлган партия эса, айниқса бу партия бир пайтнинг ўзида фермерлар ҳимоячиси ўлароқ тамсил этилса ва фермерлар кенгаши орқали бадал ҳисобига яшаса, парламентда фавқулодда сессия чақиртирган бўларди.
Ҳурматли Ўзлидеп етакчиси, Фермерлар кенгаши раиси Актам Хаитов, фермерларнинг ҳимоясига амалий ҳаракат майли, бирон сўз айтиш пайти келмадими?