41K230Telegramda ochish
Фермерлар учун учун яна жарима ва уч карра солиқ: Нега Ўзлидеп фермерларнинг ҳимояти эмас Ўзбекистонда фермерлар учун жазо ва мажбурият чоралари навбатдаги марта кучайтирилмоқда (1:56:00дан бошлаб кўринг). Эндиликда дала, ариқ ва зовур чет майдонларига экин экмаган фермер хўжаликлари учун 10 БҲМга миқдорда жарима қўлланилади, шунингдек, айбдор кўрилганлар учун уларнинг бутун ер майдонига ер солиғи 3 карра оширилади (айтайлик, ярим гектар чет майдонига экин экмаган фермер 200 гектар майдонига 3 карра солиқ тўлашга мажбур бўлади). Энг қизиғи фермерлар учун қўшимча босим ва мажбуриятлар юклайдиган лойиҳани ўзларини Тадбиркорлар ва фермерлар партияси деб атайдиган Ўзлидеп қўллаб-қувватлаган. Хусусан, партия лидери жаноб Хаитов (оксюморон: у кишим фермерлар кенгаши раиси ҳам) қонун фермерларга имкониятлар беради, деб ҳисобламоқда. Маълумот учун, 9 ой аввал ўтган сайлов-палов кампаняисида эълон қилинган дастурга кўра, Ўзлидеп фермерлар фаолиятига аралашувни қатъий тақиқлаш учун барча зарур чораларни кўришга ваъда берганди. Партия ва унинг айни пайтда фермерлар кенгаши раиси ҳисобланган лидери фермерларга нисбатан босим ва зўравонликлар, ҳосилни ва ерни тортиб олиш каби воқеаларга одатда жимлик ва сукут билан муносабатда бўлади (лекин фермерлардан бадал ундиришни канда қилмайди). Янги лойиҳа, агар қабул қилинса, ҳимояти йўқ фермерларнинг ери ва ҳосили тортиб олиниш, мажбурланиши, маъмурий бўйсундирилиши учун навбатдаги воситага айланади. Шунчаки, савол: Ўзларини "либераллар" деб ҳисобловчилар, масалан, GTL Uzbekistan, Ангрен шина заводи ё Тошкент металлургия заводи учун нега 30-50% қувватда ишлаяпсан, дея солиқларни 3 карра оширмайди?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin