19K30Telegramda ochish
СИ: Ёшлар учун хавфми ё имконият? Ўзбекистон ёшлари сунъий интеллект ва технологиялар борасида катта имкониятларга эга. Сайфулло Қодировнинг дронлари, Robocell платформаси ва бошқа бир қатор инновацион лойиҳалар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, онлайн бизнесларни соддалаштириш ва ёшларнинг илм-фанга бўлган қизиқишини кучайтиришга ёрдам беради. 2025 йил охирига қадар 100 мингдан ортиқ ёшлар сунъий интеллект технологияларини ўрганиши режалаштирилган. “Бир миллион дастурчи”, “AI Study” ва “Рақамли авлод қизлари” каби ташаббуслар ёшлар учун янги имкониятлар яратади ва Ўзбекистоннинг технологиялар ривожи бўйича глобал майдондаги ролини кучайтиришига хизмат қилади. Бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш нафақат ёшлар, балки бутун Ўзбекистон келажаги учун ҳам ижобий натижа бериши, шубҳасиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin