Сўнгги пайтда Ўзбекистонда қизларнинг шахс сифатида ривожланиши учун кўплаб имкониятлар пайдо бўлмоқда. Аксар ҳолларда бу хилма-хил ўқув курслари ва истиқболли фаолият турларидир. Ижобий тенденция сифатида бу каби ташаббуслар давлат ташкилотлари ва компаниялари томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидлаш мумкин.
Яқинда «Technovation Girls Uzbekistan 2023» халқаро танловига старт берилгани ҳақида ўқидим. Бу Ўзбекистондаги қизлар учун энг йирик STEM-дастур. Лойиҳа Tech4Impact ННТ томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги ва Yandex Go онлайн-сервиси билан ҳамкорликда ташкил қилинган.
Ташкилотчиларнинг айтишича, танловнинг мақсади иштирокчи қизларга “мослашувчан” кўникмаларни бериш, уларни IT-технологиялар, бизнес ва IT соҳасидаги тадбиркорликка қизиқтиришдан иборат. Дастур давомида ҳар бир жамоа мобил илова яратади, лойиҳанинг бизнес-режасини ёзади, лойиҳа ҳақида видео тасвирга олади ҳамда танлов якунида ўз лойиҳасини тақдим этади.
Йил давомида Yandex Go ва Yandex'нинг бошқа сервислари мутахассислари иштирокчи қизлар билан сунъий интеллект, ишланмалар, маркетинг, бизнес-жараёнлар ҳамда креатив индустриялар соҳасидаги билимларини ўртоқлашади. Шунингдек, жамоалар тадбиркорлар, ўқитувчилар, университет талабалари ва ИТ-мутахассислардан иборат менторлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланади.
Ўйлайманки, иштирокчи қизларнинг лойиҳаларини кузатиш қизиқ бўлади.