19K95Telegramda ochish
Сўнгги йилларда юртимизда қизларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаси бўлиб, жамиятда ўз ўрнини топишига жуда муҳим масала сифатида қаралмоқда. Айниқса, гендер тенглигига доир фикрлар ҳам аёл-қизларимизнинг ўрнини яна бир поғонага кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирги кунда ҳар бир соҳада қизларни учратишимиз мумкин. Хусусан, қийин, шу билан бир қаторда талабгир ҳисобланган IT мутахассислари орасида ҳам қизлар мавжудлиги кишини қувонтиради. Шу соҳага қизиққан, аммо қаерга мурожаат қилишни билмаган қизларимиз учун эса @itsmuzb томонидан "ICT4Girls" деган яхши лойиҳа ўз фаолиятини бошлабди. Лойиҳа доирасида қизларга уларнинг рақамли билим ва кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берилади. Бу орқали қизларимиз масофалардан туриб ҳам яхши даромад топишлари мумкин. "ICT4Girls" лойиҳаси доирасида IT га қизиққан қизлар учун баҳорги таътилда бепул Digital Camp ташкил этилмоқда! Аризалар 3-мартгача қабул қилинади. Унутманг, келажак — замонавий касбларда!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin