
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун бепул Python курслари ишга туширилади
Python дастурлаш асослари бўйича йиллик бепул курс учун Яндекс дастурлаш мактабига талабаларни танлаш икки босқичда амалга оширилади. Aввал https://forms.yandex.ru/surveys/coding_school_uz/ ҳаволасидаги шаклни тўлдиришингиз ва 21 сентябргача онлайн тестдан ўтишингиз керак. Aгар тест муваффақиятли топширилса, ўқувчи суҳбатга таклиф қилинади.
Лойиҳа Тошкент шаҳридаги ИТ-парк негизида ишга туширилган бўлиб, 8-10-синф ўқувчилари учун мўлжалланган. Дарслар давомида ўрта мактаб ўқувчилари Python тилини ривожлантириш асослари: асосий тушунчалари, конструкциялари ва мазкур тил бўйича кутубхоналар билан танишадилар.
Мактаб битирувчилари ўқишни IТ соҳасида давом эттириши мумкин, аммо Яндекс лицейида онлайн форматда бўлади.
Шунга ўхшаш лойиҳалар кўпроқ бўлиши керак!