Украина мардонавор ҳимояланмоқда
Ёвуз прогнозларга қарамай, Украина Россия агрессиясига қарши 50 соатдан буён мардонавор қаршилик қилмоқда. Бир ўзи, ёлғиз.
Тун давомида Канада ва Франция агрессор Россиянинг СВИФТдан узишни қўллаб-қувватлашини билдирди. Воқеалар ривожи шундай давом этса, душанба савдолар бошланишигача Россия СВИФТдан ўчирилади.
S&P Россиянинг суверен рейтингини BBB-дан BB+ гача туширди.
Европа иттифоқи янги санкциялар пакетини эълон қилди. Унда энди, хусусан Альфа-банк ҳам бор.
Болгария ўз ҳаво ҳудудини Россия самолетлари учун ёпди. Аваалроқ Чехия ва Польша бу ишни амалга оширганди.
Қўшма Штатлар Конгрессига Украинага 6,4 миллиард долларлик тезкор ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича сўров жўнатилди. Эркин дунё Украина Путин ўрдасига қарши бас кела олишига ишона бошлади.
Нормал одамлар Путин режими билан алоқаларини узишда давом этмоқда. Франсуа Фийон - Франциянинг собиқ бош вазири Сибур ва Зарубежнефтегаз директорлар кенгашидан истеъфо берди.