Пропаганда захридан карахтларга
Кимни қайси миллатга мансублиги ҳақида гапириш аҳлоққа тўғри эмас, лекин айтиб кетмаса бўлмайди.
Путин пропагандаси захридан карахтлар неонацистликда айблаётган Украинада давлат раҳбари келиб чиқиши жуҳуд аслли экани, ҳукумат ва парламентнинг 15 фоиздан зиёди, айрим вилоятларда маҳаллий маъмурият раҳбарларининг ярми рус миллатига мансублигини билишармикан?
"Русский мир" фюрери Путин таъқибларидан безган энг илғор, креатив, эркин рус фуқаролари ўша неонацист дейилаётган Украинадан бошпана олиб яшаетганидан хабардорми улар?
2014 йилда Донецк аэропортини "киборглар" номини олган рус миллатига мансуб украиналиклар ҳимоя қилгани ҳақида улар эшитишганми?
Сизга яна бир сирни айтайин. Украина армиясига рус миллатига мансуб шахс қўмондонлик қилмоқда.
Айтгандай, тонг сахар бешда уруш очиш анъанаси кимдан қолганини биласизми? Нацистлардан.
Хўш? Ҳалиям Украинага неонацистлар тамғасини босишда давом этасизми? Ё хароб билимингиз, еталама зомби мавжудотга айланганингиз устидан ҳайратлар давом этишига розимисиз?