


Ўзбекистонда Technovation Girls Uzbekistan 2025 халқаро танлови якунланди
Ушбу мавсумда 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлардан иборат 88 та жамоа жамият учун муҳим бўлган масалаларни ҳал қилишга қаратилган мобил иловаларни ишлаб чиқишди.
Лойиҳалар хавфсизлик, экология, инклюзивлик, кибербуллингга қарши кураш, имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш каби йўналишларни қамраб олган.
12 ҳафталик дастур давомида иштирокчилар дастурлаш, бизнес-режа тузиш ва тақдимот ўтказиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди.
Ташкилотчилар — Tech4Impact, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Yandex Uzbekistan.
Энг яхши лойиҳалар халқаро босқичда Ўзбекистон номидан иштирокини давом эттиради.
- http://technovation.uz/allprojects2025technovation.uz