29K213Telegramda ochish
Чорвоққа элтувчи давлат қурган йўлнинг пулли йўлга айланиши пулли йўл моҳиятига зид Менимча, биз жаҳон тажрибаси дея, қаёққадир, яна кимларнингдир тор манфаатига ишлайдиган тескари тарафга қайрилиб кетишни бошлаяпмиз. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг хабар беришича, ДХШ асосида 4P12 “Бектемир ш. – Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш.– Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 6–77 км қисмини асфальт-бетон қоплама билан реконструкция қилиб, пуллик йўлга ўтказиш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилган. Эслатиб ўтамиз, мазкур йўлни давлат қўрган, давлат йўл ташкилотлари балансида. Ўзбекистонда пулли йўллар тўғрисида қонун мавжуд эмас (ярим йил аввал лойиҳа ишлаб чиқилган). Лекин халқаро амалиётда ҳам, таклиф этилаётган қонун лойиҳасида ҳам давлат қурган ва умумфойдаланувда бўлган йўлни қайсидир "инвестор"га топшириб, пулли йўлга айлантириш деган лазейка йўқ. Қонун лойиҳасидаям аниқ тиниқ ёзиб қўйилган: "Пуллик автомобиль йўлини режалаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш мавжуд автомобиль йўлларида атроф-муҳит ва жамоат хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда йўллардаги тирбандликни камайтириш, ўтказувчанлик қобилиятини ошириш ҳамда юқори сифатли хизматлар кўрсатиш, шунингдек транспорт соҳасига оид ахборот тизимлари билан интеграцияни таъминлаш имконини берадиган муқобил автомобиль тармоғини яратиш мақсадида амалга оширилади". Ҳали шунча йиллардан бери ваъда қилинаётган биронта пулли йўл қурилишини қойилмақом қилмай туриб, борларини пулли йўлга айлантиришга ўтиб кетманглар, барака топгурлар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin