28K110Telegramda ochish
Давлат пулли йўл қурадими? Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда Урганч-Хива илк пулли йўл қурилиши бошланди. Лекин ҳафтанинг бошқа талотўплари шовқинида юзаки қарашда қувончли ҳисобланган хабарнинг моҳиятига Газетадан бош ОАВлар эътибор қаратмади: Ўзбекистонда биринчи пулли йўлни давлат ўзи қурмоқда. Буюртмачи — давлат муассасаси — Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси. Пудратчи — қўмита таркибига кирувчи компаниялар, жумладан, Навоий вилояти йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси. Молиялаштириш — Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан (номи очиқланмаётган ташқи инвестор улуши номаълум). Пулли юриш юриш тарифлари ва номига бўлсаям тендер ўтказилгани ҳақида бирон маълумот йўқ. 35 км йўл 120 млн.долларга тушишидан бошқа маълумот йўқ. Ҳужжатлар ёпиқмиш, антикоррупция агентлиги «ёпиқ» ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказа олмасмуш. Ўзбекистонда “Пуллик автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонуннинг ўзи йўқ. Чала-сулпа Лойиҳа 2 йилдан бери мақоми номаълум ҳолатда ётипти. Қонунсиз пуллик йўл қуришни бошлаб юборилгани ўз йўлига (Реновация қонунисиз бузиб-текислаб реновация қилиб ётишиптику). Лекин пулли йўл қурилишининг буюртмадан ва қурилишдан тортиб молиялаштиришгача тўлиқ давлат зиммасида бўлиши бу абсурд. Пулли йўл зарурияти ва моҳиятига зид. Хўп, давлат пулли йўл қурса, уни кейин ким бошқаради? Қайсидир БАА, Гонконг ё Кипрда рўйхатдан ўтган “хусусий” чўнтак операторми? Яъни харажатлар давлатга (бюджет, яъни солиқ тўловчилар зиммасига), даромадлар чўнтакка? Бизга керакми ўзи бунақа пулли йўл? Давлат ўзи пулли йўл қурса, кейинги этапда нима бўлади?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin