Янги Ўзбекистонда 20%дан юқори инфляция 2018 йил январда қайд этилган
Газета Марказий банк раиси ўринбосарига таяниб, “2020 йилнинг бошларида 20% лик инфляция кузатилгани” ҳақида ёзмоқда. Эҳтимолки, гап расмий инфляция ҳақида эмас, сезилган инфляция ҳақида кетмоқда. Ростан ҳам 2020 йил март ойидан бошлаб, пандемия арафасида ва карантин чекловларнинг илк кунларида сезилган инфляция кескин юқорилаган ва 20%дан баланд бўлган. Лекин расмий статистика 2020 йил мартда 13,6%, апрелда эса 14,5% инфляция қайд этган холос.
Янги Ўзбекистон тарихида энг юқори йиллик расмий инфляция 2018 йил январда - 20,1% даражасида кайд этилган. Бу пайтда сезилган инфляция бўйича сўровлар ўтказилмаган (эҳтимолки қарийб 30 фоизлик инфляция сезилган).