18K43Telegramda ochish
Январда инфляцион кутилмалар максимумга чиққан. Ёқимсиз маълумотлар буёғига кечикиб эълон қилинадими? Марказий банк ниҳоят инфляцион кутилмалар тўғрисидаги маълумотларни яна очиқлай бошлади. Фақат анъанавий шарҳ кўринишида эмас, шунчаки инфографика тарзида. Охирги марта инфляцион кутилмалар тўғрисидаги ойлик қирқимда ва батафсил шарҳ 2022 йил ноябрь ойи якунлари бўйича очиқланганди. Декабрь ва кейин январда юз берган уқубатли энергетик кризиснинг инфляцион кутилмаларга таъсири мана орадан уч ой ўтиб маълум бўлмоқда. Демак, январь ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари 18,9%га, бизнеснинг кутилмалари эса 18,7%га етган. Эслатиб ўтамиз, январь ойи якунларига кўра, расмий инфляция 12,2% деб эълон қилинганди. Кузатувлар тарихида ҳеч қачон кутилмалар ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ бунчалар катта бўлмаган. Март ойига келиб, инфляцион кутилмалар яна тўсатдан пасайиб кетган. Аҳоли ва бизнес, балки қандайдир мўъжизалар ёки топшириқлар туфайли, шунчалар даражада эртанги кунга ишона бошлаганки, энди келаси 12 ойда мос равишда 14,4% ва 14,1% даражасидаги инфляция кутилмоқда. Яна бир қизиқ тарафи, Сезилган инфляция бўйича маълумотларнинг батафсил шарҳи ҳам ўтган йил октябрдан буён тўхтаб қолган. Биз ҳалигача билмаймиз, январда, февралда ва мартда аҳоли ва бизнеснинг нарх сезилмалари амалда қандай бўлган? Балки, кутилмалар ва сезилмалар бўйича маълумотларнинг ошкор этилмай туриши реаллигига соғлом одам жиддий қарамай қўйган расмий инфляцияга ишончни орттирар? Балки биз бир хонали инфляцияга яна ўтган даврда қўлланилган политтехнологиялар билан қайтармиз? Балки инфляцияга нисбатан расмий деган калимани эмас, маъмурий деган калимани қўллай бошлармиз?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin