2020 йил 1 июлга қадар автомобиль йўллар ва кўчалар бўйлаб пулли автомобиль сақлаш жойлари ташкил этилиши белгиланмоқда. Яхши. Жуда яхши. Мен шуни истайман.
Замонавий шаҳарларда пулли сақлаш жойларисиз автомобиллар ҳаракатини тартибга солиш ва бошқаришни тасаввур этиб бўлмайди. Лекин замонавий шаҳарларда пулли сақлаш жойларига одатда замонавий жамоат транспорти ҳам илова қилинади.
Замонавий жамоат транспортисиз кўчаларда пулли сақлаш жойлари тизимига ўтиш транспорт эгаларини ҳам, пиёдаларни ҳам жазолашдан бўлак нарса эмас.
Кўпинча кетма-кетлик ўрнини алмаштириб қўямиз. Беихтиёр ғаллага бўлган давлат хариди ва буюртмасини бекор қилмай туриб нон нархи эркинлаштирилгани эсга тушади.
http://lex.uz/pdfs/4634786