16K23Telegramda ochish
Камбағаллик кўп ўлчовли тизимда баҳоланади 2027 йил 1 январдан аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматларга муҳтожлигини ўрганиш ҳамда Ижтимоий реестрга киритиш уларнинг молиявий ҳолатидан ташқари оила аъзоларидаги сурункали касалликлар, ногиронлик, ташқи меҳнат миграцияси, оиланинг кўп болали эканлиги каби мезонлар асосидаги кўп ўлчовли баҳолаш тизими орқали амалга оширилади.   Кўп ўлчовли баҳолаш тизими доирасида оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати балли скоринг тизими орқали баҳоланиб, унинг натижаларига кўра оилалар тегишли тоифаларга ажратилган ҳолда ижтимоий ёрдам ва хизматлар билан қамраб олинади. Мезонларга ичимлик суви, энергетик товар ва хизматларга имконлилик ҳозирча қўшилмаган Мутлақ камбағалликнинг минимал истеъмол харажатларига боғланган амалдаги саволли усулида камбағал аҳолининг турмушида пул билан акс этмайдиган кўрсаткичлари тўлиқ инобатга олинмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin