17K27Telegramda ochish
"Заправка" қилиш ўртача нархи янада қимматлашмоқда — 95 бензин дефицити пайдо бўлган Августда ёқилғи шохобчаларида жами тушумлар ҳажми ҳам, транзакциялар сони ҳам қисқарган. Ҳайдовчилар 18,1 млн.марта заправкаларга кириб, ёқилғи учун 3,69 трлн.сўмлик тўлов амалга оширишган. Ёқилғи чеки ўртачаси июлга нисбатан яна 9 минг сўмга ёки 4,6%га қимматлаб, 204 минг сўмга етган. Ёқилғи шохобчаларида жами тушумларнинг айни ҳаракатланиш сони ошадиган августда қисқарганини фақат бир сабаб билан — юқори октанли 95 ва ундан юқори маркали бензин жисмонан камёблашгани билан изоҳлаш мумкин (Марказий банк ёқилғи турлари қирқимида ҳам маълумот берса бўларди). Айниқса ҳам кескин қимматлашган, ҳам йўқолиб бораётган 95 бензин билан боғлиқ вазият шу даражада оғирлашганки, айрим ҳайдовчилар норасмий ёқилғи бозори хизматларидан ҳам фойдалана бошлаган. Расмийлар 95 бензин билан боғлиқ дефицит ва нарх ажиотажини ҳали изоҳлашгани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin