Захираларимиздан олтиннинг физик ҳажми янги рекорд даражагача кўпайган
Август ойида қимматлашган олтин ҳисобига халқаро захираларимиз 7,8 млрд.долларга ўсиб, 1 сентябрь ҳолатига 72,1 млрд.долларга етган.
Ой давомида захираларимизнинг валюта қисми 1,0 млрд.долларга, 6,6 млрд.долларгача камайган бўлса, олтин қисми 8,8 млрд.долларга, 64,9 млрд.долларгача кўпайган. Захиралардаги олтиннинг улуши 90%дан ошган.
Августда захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 260 минг унцияга кўпайган ва қолдиғи 14,1 млн.унциядан ошган. Бу барча очиқ тарихлардаги янги максимум. Эҳтимолки, августда ҳам четга олтин сотилмаган ёки сотилган бўлса ҳам жуда кам миқдорда битим амалга ошган.
Глоабал ноаниқликлар ва қарама-қаршиликлар янада ортаётган охирги ойларда олтин котировкалари жуда юқори ва турлича волатилликни кўрсатмоқда.