Қимматлашаётган олтин захираларимизни янги рекорд даражага кўтарди
Август ойи давомида халқаро захираларимиз 1 751,2 млн.долларга кўпайган ва 1 сентябрь ҳолатига 39 153,5 млн.долларга етган. Бу очиқ маълумотлар мавжуд даврдаги янги рекорд даража. Қайд этиш лозимки, захираларимиз қолдиғининг ошаётгани фақат бир омил — олтин нархининг қимматлашаётганига боғлиқ.
Ой давомида захираларнинг валюта қисми 503,1 млн.долларга кўпайган ва 9 191,3 млн.долларни ташкил этган. Захираларнинг валюта қисми ошгани ўтган ойда 300-350 минг унция ёки 760-880 млн.долларлик олтин сотилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Захираларнинг олтин қисми, гарчи унинг физик ҳажми 10 минг унцияга қисқарганига қарамай, 1 240,4 млн.долларга, 30 397,1 млн.долларгача кўпайган.