22K28Telegramda ochish
Пахта барқарорлигини таъминлаш бўйича халқаро дастур — Better Cotton директори Корин Вуд-Джонс Ўзбекистоннинг дастурга қўшилганидан, Better Cotton дунё харитасида яққол кўрсатилганидан мамнун эканини билдирди. ITMF ва IAFʼнинг йиллик анжуманида Корин Вуд-Джонс ташкилотнинг ҳозирги фаолияти ҳақида гапириб, ҳозирги кунда 22 мамлакатдаги 2 миллиондан ортиқ фермерлар Better Cotton лицензиясига эгалиги ва ўз пахталарини бозорда сотиш имкониятига эришганини таъкидлаган.
«Ҳозирда бутун дунё бўйлаб тахминан 70 хил турли даражадаги ҳамкорлар билан ишлаяпмиз ва пахта етиштирувчи жамоаларга етиб боришда давом этяпмиз. Уларга ҳосилдорликни ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва молиявий хавфсизликни таъминлашда ёрдам беряпмиз. 2022-2023 йилги мавсумда тўртта вертикал интеграцияланган пахта кластерларига, жумладан, ҳозир
Самарқанддаги кластерларга ҳам лицензия берилганини
таъкидлаб ўтмоқчиман», — дейди ташкилот раҳбари.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin