Самарқандда ўтказилаётган дунёдаги иккита йирик тўқимачилик ассоциациясининг қўшма конференциясида пахта билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди
Кеча Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар федерацияси (ИТМФ) ва Халқаро кийим-кечак федерацияси (ИАФ) нинг йиллик анжумани ўз ишини бошлади. Унда Тола сессияси ўтказилди. Сессияда халқаро бозорда ўз мавқеига эга бўлган етакчилар модераторлик қилди ва қуйидаги мавзулар олиб чиқилди:
• Ҳозирги кунда АҚШ пахтасидаги ҳолат қандай?
• Ғарбий Африкада пахта қиймат занжирининг қайта тикланишига доир маълумотлар;
• Жаҳон пахта саноатидаги 50 йиллик ўзгариш;
• Фермадан модагача.
Сўнгги бир йилда пахта нархининг тушишда давом этиши оқибатида маҳсулотга эҳтиёж камайиб бормоқда. Бунинг ортидан бутун дунёда кўплаб корхоналар ёпиляпти. Натижада, пахта ишлаб чиқарувчилар ва фермерлар иқтисодий қийинчиликларга дуч келаётганига гувоҳ бўляпмиз.
Шахсан мен умид қиламанки, бу тадбир пахта нархига доир глобал муаммога ечим излашда айни муддао бўлади.
- https://t.me/uzchamber/14459@uzchamber