Аудит текширувлари оқибатида корхоналарда келиб чиқадиган «чарчоқ» ва умидсизликни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди
Самарқандда ўтказилаётган Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар федерацияси (ITMF) ва Халқаро кийим-кечак федерацияси (IAF) нинг йиллик анжумани доирасида аудит текширувларининг салбий оқибатлари, уларни камайтириш ва текширувлар оқибатида корхоналарда юзага келиши мумкин бўлган «чарчоқ»ни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.
Тинимсиз текширувлар ҳар қандай ривожланиб келаётган бизнесни букиб қўйиши мумкин. Юқоридаги каби мавзуларда ўтказиладиган сессияларда аудит «чарчоғи»ни бартараф этиш бўйича халқаро тажрибалар ўрганилиши фойдадан ҳоли бўлмайди.