Ёпиқлик қозон қопқоғи қонун йўли билан маҳкамланган: Триллионлаб актив ва айланмага эга МЧЖлар ҳисоботларни очиш тугул, аудит ўтказиши ҳам шарт эмас
2020 йилга қадар Активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан кўп бўлган жамиятлар мустақил ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказиладиган ҳар йилги аудиторлик текширувидан ўтиши шарт бўлган.
Айнан МЧЖлар тўғрисидаги қонуннинг Аудиторлик текшируви билан боғлиқ 46- моддаси янги даврда жуда кўп марта чеканкаланган. Ҳозирда бу моддадан фақат битта хатбоши қолган ва у аудит текшируви бўйича МЧЖларга ҳеч қандай мажбурият юкламайди.
Яъни гарчи МЧЖ банклардан кўп активларга, бутун бошли вилоятлардан кўп тушумларга эга бўлсада, унинг маълумотини ташқаридан ҳеч ким кўрмайди, кўра олмайди. Айтайлик, ташқи аудит орқали триллионер МЧЖнинг маълумотлари сизиб кетиши эҳтимоли тўлиқ ёпилган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. 2022 йил 1 декабрдан бошлаб МЧЖларда ички аудитни ташкил этиш талаблари ҳам бекор қилинган. Илгари активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилиши мажбурий эди.
- https://lex.uz/docs/22525lex.uz
- https://t.me/huquqiyaxborot/12681@huquqiyaxborot