Кўпчиликнинг эътибори ҳукуматнинг шаклланиши билан юз бераётганлар янгиликларга қаратиб турилган бир вақтда "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги, "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларга муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, энди жами активларининг баланс қиймати 100 минг базавий бирликдан, яъни 22,3 млрд.сўмдан ортиқ бўлган Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар ҳам ҳар йилги мажбурий аудит текширувидан ўтказилади.
Шунингдек, акциядорлик жамиятлари энди йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битим тузишдан аввал ушбу битимлар ташқи аудиторлик ташкилотлари томонидан ўрганиб чиқилиши лозим бўлади.
http://xs.uz/ru/post/o-vnesenii-izmenenij-i-dopolnenij-v-nekotorye-zakonodatelnye-akty-respubliki-uzbekistan-4