8.5K51Telegramda ochish
Рақамли Ўзбекистон ҳақида Президент Парламентга мурожаати чоғида «Рақамли Ўзбекистон – 2030» дастури ишлаб чиқилиши, келгусида бу ишларни тизимли ташкил этишга бош-қош бўлиш учун Ҳукуматда – Бош вазир ўринбосари, вазирлик ва идораларда эса – алоҳида ўринбосар лавозимлари жорий этилиши ҳақида маълум қилди. Рақамлаштириш ва автоматлаштириш — ҳаётни анча осон ва фаровон қилади. «McKinsey» халқаро консалтинг фирмаси фикрига кўра, яқин 20 йил ичида 50 фоизга яқин иш ўринлари автоматлаштирилади ва бу жараённи 18-19-асрдаги саноат инқилобига менгзаш мумкин. Рақамли иқтисодиётда: – тиббиёт, таълим, давлат хизматлари, маданият каби соҳаларда таъминлаш даражаси, сифат ва қулайликни ошишига хизмат қилади ва бу соҳада ижтимоий лифт ролини ўтайди; – ҳаёт учун қулай ва хавфсиз шаҳарлар яратилади (энергия истеъмолини камайтириш, шаҳар транспорти, навигация, харидлар ва жамоат ишлари); – юқори малакали кадрлар жалб қилинади; – инвестицион муҳит яхшиланади; (юридик шахсларни рўйхатга олиш, сертификация, солиқларни тўлаш). Бундан ташқари, рақамли иқтисодиёт ЯИМ ўсишининг каталазитори ва рақботбардошликнинг асосий омили ҳисобланади. Бунинг учун авваламбор, фундаментал таълим соҳасида ўқитишнинг янги услубларини жорий қилиш керак ва аҳолининг рақамли саводхонлик даражасини ошириш лозим бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin