Ушбу ҳафтада my.gov.uz ҳақида кўп янгиликлар янгради
Якунланаётган ҳафтада «ICTWEEK UZBEKISTAN – 2023» доирасида Ўзбекистон IT соҳаси ҳақида кўп маълумотлар берилди.
Асосий вазифа – мамлакатни минтақавий IT-хабга айлантириш ва IT-хизматлар экспортини йилига $5 миллиардга етказиш экани айтилди.
Аҳоли ва тадбиркорлар оғирини енгил қилиб келаётган Ягона портал (my.gov.uz)га оид янгиликлар ҳам эътиборга молик. Ушбу портал орқали келиб тушган аризалар сони аллақачон 100 000 000 дан ошган. Кунига минглаб ҳамюртларимиз my.gov.uz хизматларидан фойдаланади.
«Рақамли ҳукумат – ҳукумат инсонлар учун» саммити доирасида my.gov.uz портали ва my.gov.uz мобил иловасининг янги талқини тақдимоти бўлди, Ўзбекистоннинг электрон ҳукумат соҳасидаги ютуқлари эътироф этилди, «рақамли ҳукумат»ни қуришда фаол иштироки бор давлат ташкилотлари тақдирланди.
2030 йилга келиб аҳолиси ва тадбиркорларга энг яхши рақамли хизматлар кўрсатадиган дунёдаги ТОП 30та мамлакатлар қаторига чиқиш кўзланаётгани қайд этилди.
Яна бир янгилик — келгусида my.gov.uz орқали мобил операторларга абонент рақамини кўчиришга ариза юбориш хизмати йўлга қўйилади. Шунингдек, жисмоний шахслар хориждан олиб келган мобил қурилманинг IMEI кодларини рўйхатга олишни my.gov.uz ва унинг мобил талқини орқали амалга ошириши мумкин бўлади.
Реклама
- https://my.gov.uzgov.uz
- https://t.me/MyGovUz/2373@MyGovUz
- https://t.me/MyGovUz/2400@MyGovUz
- https://t.me/MyGovUz/2390@MyGovUz
- https://t.me/MyGovUz/2407@MyGovUz