Давлат хизматлари билан боғлиқ масалаларда кўпчилик узун навбатлар, ортиқча қоғозбозликлардан нолишади. Аслида, My.gov.uz портали билан ҳам кўп ишни битирса бўлади. Тез, осон ва арзон. Фақат ҳамма ҳам унинг имкониятлари билан яхши таниш эмас.
Масалан, ҳайдовчиларни олайлик. Ишончнома, “тонировка”га рухсатнома, таксичилик қилиш учун лицензия, муддати тугаётган ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш ва яна шунга ўхшаш масалаларда тез-тез давлат хизматларига иши тушади. My.gov.uz орқали эса буларни бир неча дақиқа ичида исталган жойдан туриб, онлайн расмийлаштириш мумкин. Муҳими, ортиқча вақт ва сарф-харажатларсиз.
Мана бу видеода аниқ ва лўнда қилиб тушунтирилган. Кўриб чиқишни тавсия қиламан.
- https://My.gov.uzgov.uz
- https://youtu.be/xtv68Ht5XXkyoutu.be