Энг яхши ҳукумат қандай ҳукумат, деб сўрашса давлат хизматларини фуқароларни чиновник ва хизматчиларига рўпара қилмай масофадан кўрсатадиган ҳукумат деб айтаман.
Агар адашмасам, Жанубий Кореяга ташриф вақтида уларнинг "электрон ҳукумат" бўйича илғор тажрибасидан келиб чиқиб Ўзбекистондаям 500дан ортиқ давлат хизматларини Ягона интерактив хизматлари портали орқали ташкил этиш ҳақида ажойиб режалар, янги вазифалар айтилганди. Лекин кейинги пайтда портал орқали кўрсатиладиган хизматлар ошиши ўрнига камайиши, вақтинча тўхталиши кузатилаяпти. Масалан, Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича электрон ариза юбориш хизмати, ЙҲҚни бузганлик учун жарималар хизмати анчадан бери ишламаяпти. Икки ойдан буён эса порталга биронта янги хизмат қўшилмаган.
Мен эса масалан, мактаб, ОТМларга қабул, паспорт алмаштириш, хорижга чиқиш паспорти, автомашинага давлат рақами олиш, прописка олиш, сайловда овоз бериш каби хизматлар порталга қўшилишини кутиб юрибман.