Очиқ бюджет порталида юклама тез орада бартараф этилади
Хабарингиз бор, 5 мартдан бошлаб Очиқ бюджет порталида рўйхатга олинган ташаббуслар лойиҳалари бўйича овоз бериш жараёни бошланган.
Рекорд даражада жамланган ташаббуслар учун овоз йиғиш истагидаги ташаббускорлар ва овоз бериш хоҳишидаги ватандошларимиз ҳаддан зиёд кўплиги жуда қувонтиради.
Айтишларича, шу соатларда порталда фойдаланувчилар сони 100 минг кишидан зиёдни ташкил этмоқда. Табиийки, бу порталга юқори даражада юклама яратиб, овоз бериш учун лойиҳани танлаш ва овоз беришга кетадиган вақтни анча узайтирмоқда.
Бюджет тақсимловчи бўлиш истагидаги Ватандошларимизга енгиллик учун ҳозирда қўшимча дастурчилар ва техниклар жалб қилинган. Серверларнинг қувватларини максимал даражада ошириш устида ишланмоқда.
Портал техник маъмурларининг ишонтиришича, ҳеч бир ташаббускорнинг, ҳеч бир бюджет тақсимловчи ватандошимизнинг овозлари четда қолиб кетмайди ва тез орада техник муаммолар тўлиқ бартараф этилади.
- https://openbudget.uz/boards/4openbudget.uz