13K50Telegramda ochish
АКТ вазирининг «Халқ сўзи» газетасида чиққан мақоласида малакали IT кадрларга бўлган талабни қондириш мақсадида таълим тизимини такомиллаштириш, соҳага оид илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ўзгаришлар, янги режалар ҳақида батафсил маълумот берилибди. Ҳозир бутун дунё иқтисодиётини айнан шу йўналишдаги компания ва ташкилотлар бошқариб келишаётгани ҳеч кимга сир эмас. Дунёдаги энг йирик корпорацияларнинг кўпчилиги рақамли технологиялар, дастурий таъминотлар яратиб, уларни сотиш ортидан бойлик орттиришяпти. Биз ҳам тезроқ ҳаракатни бошламасак, яна 50-100 йиллаб орқада қолиб кетишимиз ҳеч гап эмас. Мақолани ўқигач замонавий билим ва касбларга давлат миқёсида эътибор берилаётгани, ҳаракат аллақачон бошланганини кўриб, анча енгил тордим. Ўзбекистонда АКТни оёққа қўйиш учун ишни аввал ёшларни ITга жалб қилиш, уларга шу йўналишда билим беришдан бошлашгани жуда тўғри қарор бўлди. Биргина 2020 йилнинг ўзида мамлакат бўйлаб 107 та рақамли технологиялар ўқув маркази очилган ва уларда 15 минг нафардан ортиқ тингловчилар ўқув курсларини якунлаган. АКТнинг қолган йўналишларида ҳам катта ўзгаришлар кутиляпти. Мақолани тўлиқ ўқиб чиқишингизни тавсия қиламан.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin