20K48Telegramda ochish
Яндекс ҳам, UzIMEI ҳам, турли чўнтак конторалар ҳам молиявий ҳисоботларини очиқлашга мажбур бўлади Президентнинг 15.09.2025 йилдаги 282- сонли қарори асосида Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари, уларнинг молиявий ҳисоботлари ва аудитига қўйиладиган талаблар ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби ишлаб чиқилган. Эндиликда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрига активлари ва йиллик тушуми миқдори, ходимларининг сони, шунингдек, корпоратив мақоми ва фаолият тури туфайли юқори ижтимоий ва иқтисодий таъсирга, шунингдек кенг доирадаги манфаатдор томонларга эга бўлиш каби мезонларга жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари киритилади. Реестрга киритилиш мезонлари этиб қуйидагилар белгиланган: 1. Қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган ва оммавий оммавий савдоларга чиқариладиган ташкилотлар. 2. Тижорат банклари ва тўлов тизими операторлари. 3. Суғурта ташкилотлари. 4. Инвестиция фондлари. 5. Биржалар. 6. Бир вақтнинг ўзида охирги уч йил давомида ҳисобот йили якунларига кўра: активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир миллион бараваридан (471 млрд.сўм); товарлар ва хизматларни реализация қилишдан олинган йиллик тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг бир миллион бараваридан (471 млрд.сўм); ходимларининг ўртача йиллик сони беш юз нафардан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари. 7. “1” ва “6”-бандлардаги мезонларининг биттасига жавоб берадиган устав фондида (устав капиталида) давлат улуши эллик фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар. Яъни, 6- банд бўйича шу пайтгача ёпиқ бўлиб фаолият кўрсатаётган, лекин триллионлаб даромад ва активларга эга чиқаётган Яндекс, UzIMEI, маркировкалаш қироли-ю, авторақам қиролигача бўлган мистер икс конторалар молиявий ҳисоботи, шу жумладан консолидациялашган молиявий ҳисоботини ва аудиторлик хулосаларини тегишли электрон платформалар орқали ошкор этиб боришга мажбур бўлишади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin