17K42Telegramda ochish
Бизнесни рўйхатга олиш 15 октябрдан бошланади Бизнесни рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2026 йил 15 октябрь - 30 ноябрь саналарида ўтказилади ва Тадбирнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланган: (а) мамлакатда фаолият юритаётган барча иқтисодий бирликларни тўлиқ хатловдан ўтказиш орқали субъектлар сони, таркиби, иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимоти ва фаолият ҳолатига аниқлик киритиш; (6) статистик регистрларда корхона ва ташкилотларга тегишли маълумотларнинг долзарблиги, тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш ҳамда танланма кузатувларни ташкил этиш учун сифатли статистик асосларни шакллантириш; (в) кузатилмайдиган иқтисодиёт кўламини баҳолаш, миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичлари сифатини ошириш учун зарур маълумотлар базасини такомиллаштириш. Бизнеснинг рўйхатга олиш тадбирлари учун молиялаштириш манбаси этиб хусусан, йиллик статистика дастурлари ҳамда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш учун ажратилган ва иқтисод қилинган маблағлар белгиланган.

Arxivda shunga yaqin