22K65Telegramda ochish
Энергетикадаги "Хусусийлар"-чи? Энергетикада фаолият юритаётган "хусусий" компаниялар, улар газ соҳасида бўладими, ё нефть соҳасида ёки электр генерацияси билан машғулми, фаолият натижаларини очиқлашмайди. Чунки уларнинг деярли ҳаммаси МЧЖ мақомида очилган. МЧЖлар муҳим фактларни, хусусан молиявий натижаларни ҳамма учун очиши мажбурий эмас. Шунинг учун, энергетика соҳасида фақат Акциядорлик жамияти тарзида фаолият юритиш мажбурийлиги қонун билан белгиланиши жуда муҳим. Худди банклар акциядорлик жамияти тарзида ташкил этилиши мажбурий бўлганидек. Бу давлатга ҳам, жамоатчиликка ҳам манфаатли. Таъсисчилар, бошқарувчилардаги ўзгаришлар бўладими, йирик битимлар бўладими, йирик даромад ё харажатларми, ҳаммаси очиқланиши даркор бўлади, кафтдек кўриниб туради. Шунда ёпиқлик қозонларнинг ёпиқ қолдиришга ҳам ҳожат қолмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin