20K68Telegramda ochish
МЧЖ мақоми ортига яширинган ёқилғи-энергетика, транспорт, уяли алоқа компаниялари энди очилишга мажбур бўлади Ўзбекистонда йирик бизнес субъектларини Акциядорлик жамияти мақомида фаолият амалга ошириши ҳақида йиллар давомида гапириб келинади. Лекин шу пайтгача жиддий ва амалий қадам йўқ эди. Триллионлаб активларга, пудрат ва давлат буюртмаларига, айланмаларга, табиийки, триллионлаб қарз ва мажбуриятларга эга энергетика, транспорт ва уяли алоқа компаниялари давлат ва жамият учун муҳим жараёнларни очиши шарт бўлмаган хўжалик юритишнинг МЧЖ ортига яшириниши буёғига энди имконсиз. Чунки уларнинг аксари шўъба ва аффилланган тузилмалари билан 50 миллион доллардан кам бўлмаган қарздорликларга эга ва табиийки, янги талаблар билан йирик қарздорлар рўйхатига тушишади. Йирик қарздорлар рўйхатига тушган компания ёки компаниялар гуруҳи 3 ой ичида ташкилий-ҳуқуқий шаклини АЖ кўринишида ташкил этишлари шарт бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin