17K41Telegramda ochish

Mirkonomika kanalidan

Пул ўтказмаларидаги ўсишсиз 8 та вилоятда реал даромадлар қисқарган бўларди Жорий йилнинг 9 ойида жон бошига умумий даромадлар ҳажми республикада 21,8 млн сўмни ташкил этиб, олдинги йилнинг мос даврига нисбатан номинал кўрсаткичларда 16,1 фоизга, реал кўрсаткичларда эса 6,3 фоизга ўсган. Умуман олганда, пул ўтказмалари умумий даромадлар ўсишида жудаям муҳим омил бўлиб хизмат қилган. Хусусан, республикадаги ўртача ўсишнинг қарийб тенг ярми (8,0 фоиз банд) пул ўтказмаларидаги юқори ўсиш ҳисобига шаклланган. 8 та вилоятда эса даромадлар ўсишининг ярмидан кўпроқ қисми пул ўтказмалари ҳисобига юзага келган. Бу борада энг юқори кўрсаткич, Хоразм (78,7 фоиз) ҳамда Самарқанд (77,7 фоиз) вилоятларида ҳисобланади. Агар пул ўтказмаларида ўсиш кузатилмаганда, республика жон бошига умумий даромадлар реал кўрсаткичларда ўсмаган, шунингдек, 8 та вилоятда жон бошига даромадлар реал кўрсаткичда қисқариши кузатиларди. Бунда, пул ўтказмаларидаги ўсишсиз жон бошига даромадларнинг энг юқори қисқариши Самарқандда (-5 фоиз) юз берса, Хоразм (-4,6 фоиз), Сурхондарё (-4,3 фоиз), ҳамда Андижонда (-3,1) реал даромадларнинг қисқариши 3 фоиздан юқори бўлар эди. Пул ўтказмаларисиз даромаднинг юқори ўсиши Тошкент шаҳрида кузатилиб, реал кўрсаткичларда 7,1 фоизни ташкил этган. Бу ҳолат хизматлар соҳасида юқори ўсиш билан изоҳланиши мумкин. Шунингдек, Фарғона вилояти умумий даромадида пул ўтказмаларининг улуши энг юқори ҳудуд (умумий даромадларнинг 33,7 фоизи) бўлишига қарамасдан, пул ўтказмаларидаги ўсишсиз жон бошига даромадлар қисқармаган. Яна бир жиҳат, Пул ўтказмалари даромад ва истеъмолни оширишини ҳисобга олсак, агар пул ўтказмалари ҳақиқатдан ҳам ўсмаганда даромадларнинг қисқариши графикдагидан йирикроқ шаклланган бўлар эди. Яъни кўплаб вилоятларда пул ўтказмалари даромадлар ўсишини белгиловчи асосий фактор бўлиб, аҳамияти сўнгги йилларда ошиб бормоқда. Маълумот учун: жорий йилнинг 9 ойида республикамизга жами пул ўтказмалари ҳажми 13,9 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ўсган. @Mirkonomika

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin