20K43Telegramda ochish
Статагентликка кўра пул ўтказмалари ҳажми 13,1%га ошган, Марказий банк маълумотига кўра 20,0%га камайган Даромадлар статистикасига кўра, 2023 йил биринчи ярим йиллигида жон бошига реал даромадлар ўсиши суръати( 4,3%) ўтган йилнинг шу даврига (8,5%) солиштирганда деярли икки баробарга секинлашган. Бу рақам эҳтимолки янада пастроқ бўлиши мумкин эди, агарда пул ўтказмалари бўйича мавжуд реаллик инобатга олинганида. Демак, статагентликка кўра республика ташқарисидан келиб тушган пул ўтказмалари номинал ўсиши 13,1%ни ташкил этган. Лекин Марказий банк маълумотларига кўра, пул ўтказмалари ҳажми 2022 йил биринчи ярмидаги 6,5 млрд.доллардан 2023 йил биринчи ярмида 5,2 млрд.долларгача, яъни доллар эквивалентида 20%гача камайган. Қайд этиш керакки, статагентлик ҳисобига кўра пул ўтказмаларининг аномал ўсиши Фарғона вилояти ва Андижон вилоятлари (яна улуши юқори бўлмаган Тошкент шаҳри) ҳиссасига тўғри келади. Қолган вилоятларда пул ўтказмалари даромадларининг жами даромадлардаги улуши кескин пасайган бир вазиятда мазкур кўрсаткичлар Фарғонада 8,5 фоиз бандига, Андижонда 2,7 фоиз бандига, Тошкент шаҳрида 3,9 фоиз бандига кўпайтирилган. Ҳарқалай вазият батафсил изоҳ беришни талаб этади. Чунки Марказий банк методологияси бўйича ўтган йилги пул ўтказмалари ҳажмидан бизнесга оид деб ҳисобланилгани чегириб ташланган деб ҳисобланган тақдирда, Фарғона ва Андижондаги, Тошкент шаҳридаги аномал ўсиш юз берган бўлиши мумкин бўлмасди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin