16K28Telegramda ochish
Жон бошига даромадлар ўсиши секинлашишни бошлаган 2022 йилнинг илк чорагида жон бошига даромад 3,2 млн.сўмни ташкил этган. Жон бошига реал даромадлар 3,3%га ўсган. Солиштириш учун ўтган йили тегишли даврида жон бошига реал даромадлар ўсиши 7,7%ни ташкил этганди. Жон бошига энг юқори даромадлар Тошкнет шаҳрида - 7,7 млн.сўм. Энг кам даромадлар эса Наманганда - 2,3 млн.сўм. Учта ҳудудда - Қорақалпоғистон, Сурхондарё ва Бухорода ўтган йилга нисбатан жой бошига реал даромадлар 0,3%дан 0,6%гача камайган. Ўтган йили бундай ҳолатлар кузатилмаганди. Жами даромадлар таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар улуши ўсиб, трансфертлардан олинган даромадлар камайишни бошлаган. Яна бир қизиқ ҳолат меҳнат фаолиятидан олинадиган даромадлар таркибида ўз-ўзини банд қилувчиларнинг даромадлари улуши статистикаси билан боғлиқ. Кўраяпмизки, даромадлар статистикасида гарчи ахборот йиғиш ва қайта ишлаш мураккаб вазифа бўлсада, ўз-ўзини банд қилувчиларнинг даромадлари инобатга олинмоқда. Демак, имконли методология қилса бўлади. Табиийки, савол туғилади, нега ўз-ўзини банд қилувчилар даромадларини ҳисобга киритиш мумкинку, иш ҳақи статистикасида қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари иш ҳақисини инобатга олиш мумкин эмас? Ё бу иш чирой очиб бораётган статистикамиз гўзаллигини бузиб қўядими? Айрим вилоятлардан жами даромадлар таркибида ташқаридан келувчи пул ўтказмалари улуши секин-аста камайиб бўлсада, барибир жуда юқорилигича қолмоқда. Бу улуш Самарқандда 22,6% (ўтган йили 25,6%), Андижонда 19,0% (ўтган йили 21,2%) , Сурхондарёда 18,5%ни (ўтган йили 21,1%) ташкил этган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin