11K18Telegramda ochish
Даромадлар ошмоқда, бу сезилмоқдами? Расмий статистикага кўра, 2021 йилнинг ўтган 9 ойида аҳолининг номинал даромадлари 22,6%га, реал даромадлари эса 10,4%га ошган. Жон бошига ҳисоблаганда реал даромадлар 8,3%га кўпайган. Ҳудудлар қирқимида олганда жон бошига энг юқори даромадлар Тошкент шаҳри ва Навоийда, энг паст даромадлар эса Наманган вилояти ва Қорақалпоғистонда қолмоқда. Айни вақтда Тошкент шаҳрида аҳолининг жон бошига реал даромадлари ўсиши вилоятлардан анча ортда қола бошлаган. Пойтахтда бу атига 0,2%ни ташкил этган бўлса, масалан, Хоразмда 14%дан иборат бўлган. Жами даромадлар таркибида иш ҳақи билан боғлиқ даромадлар улуши пасайиб, трансфертларнинг улуши ортишда давом этмоқда. Хоразм ва Самарқанд вилоятларида трансфертларнинг жами даромадлардаги улуши 35%га етган. Меҳнат фаолиятидан олинган, айниқса ёлланма ишчиларнинг даромадлари энг юқори ўсиши пойтахт (+23,7%) ва Тошкент вилоятида (+19,6%) кузатилган. Трансфертлар таркибида ижтимоий трансфертлар улуши камайиб, пул ўтказмалари билан боғлиқ трансфертлар улуши эса ўсиб бормоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin