19K43Telegramda ochish
Ўзбекистонда даромадларнинг юқори ўсишини пул ўтказмалари таъминламоқда 2025 йил 9 ойлик якунлари билан Ўзбекистонда аҳоли даромадларининг реал ўсиши 8,4%ни, жон бошига даромадларнинг реал ўсиши эса 6,3%ни ташкил этган. Реал даромадларнинг ўсиши аввалги чоракларга нисбатан секинлашган, лекин ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ,(мос равишда 7,7% ва 5,5%) бироз юқори бўлган. Жон бошига энг юқори даромадлар пойтахт Тошкентда (52,0 млн.сўм), энг паст даромадлар Қорақалпоғистонда (14,8 млн.сўм). Пойтахт ва шимолий ҳудудимизда даромадлар фарқи 3,51 каррага етган (ўтган йили шу даврда фарқ 3,32 эди). Жон бошига даромадларнинг энг юқори суръатда ўсиши Фарғона қайд этилмоқда (13,4%). Фарғонадаги юқори ўсиш ва ўзи умуман даромадлар ўсишининг Ўзбекистон бўйича асосий омили пул ўтказмалари бўлиб қолмоқда. Жами даромадлардаги пул ўтказмаларининг улуши 21,5%га етган (ўтган йили шу даврда 16,9% эди). Фарғонада жами даромадларда пул ўтказмаларининг улуши 33,7%гача кўтарилган (ўтган йили шу даврда 26,3% эди). Афсуски, жами даромадларда ижтимоий трансфертларнинг ўрни ва улуши пасайишдан тўхтагани йўқ. Ижтимоий трансфертларнинг жами даромадлардаги улуши 8,6%гача тушган (ўтган йили шу даврда 9,6% эди). Ижтимоий давлат деб эълон қилингандан бери Ўзбекистонда ижтимоий трансферт (пенсия, нафақа) олувчиларнинг нисбий камбағаллашуви давом этмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin