Реал самарали алмашув курси мустаҳкамланишда давом этмоқда
2025 йил сентябрь ҳолатига сўмнинг реал самарали алмашув курси базавий давр 2019 йил сентябрга нисбатан 13,6%га мустаҳкамланган (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,2%га мустаҳкамланган).
Реал самарали алмашуви куриснинг мустаҳкамланиши асосий омили миллий валюта номинал курси мустаҳкамланиши бўлиб қолмоқда.
Экспорт товарларининг атига 15%и курс ўзгаришига таъсирчанлиги кўрсатилган (айнан қайси товарлар гуруҳи экани ва унинг динамикаси очилса, қизиқ бўларди). Товарлар экспоридаги олтин улуши нима учун 38% кўрсатилгани тушунарсиз, 9 ой якуни олтининг товарлар экспортидаги улуши қарийб 50%га етган.
Яна бир савол: хизматлар экспорти (жами экспортнинг 25%и) курс ўзгаришига таъсирчанми ёки йўқ?
Худди шунингдек, эластик ва ноэластик деб топилган импорт товарлар таркиби, ҳеч қурса мезонлари очилиши ҳам умумий маълумотларга янада аниқлик киритган бўларди.