23K66Telegramda ochish
Янги мувозанат захиралар нейтраллиги учун кифоя қиладими? Бугунги тўғирланиш, агар шу сўзни ишлатиш мумкин бўлса, реал самарали алмашув курсининг узоқ муддатли трендига қайтишига олиб келиши айтилди. Эслатиб ўтиш керакки, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сўмнинг реал самарали алмашув курси мустаҳкамланиши 8,3%га, базавий давр 2019 йил сентябрига нисбатан 10,8%га етган эди. Июлда асосий икки савдо ҳамкорларимиз валюталари алоҳида ва корзинада қадрсизланишда давом этди ва давом этмоқда. Шу маънода, реал самарали алмашув курси йил охиригача ва ўрта муддатли истиқболда нисбатан барқарор бўлиши фақат бизга боғлиқ эмас. Ўзи курс ўзгариши билан боғлиқ жорий тенденцияларни нафақат реал самарали алмашув курси, балки икки томонлама дефицит: ташқи савдо ва бюджет дефицити ошиб бораётганига боғлаш ва шу орқали изоҳлаш янаям тушунарлироқ ва адолатлироқ бўларди. Бугунги баёнотда яна битта савол очиқ қолган: Янги мувозанат Марказий банк 2018-2022 йилларда чинданам маҳкам ушлаган олтин валюта захиралари нейтраллиги тамойилини давом эттиришига етарли бўладими? Бу саволга жавобни ҳар ким ўзи учун ўзи топиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin