20K26Telegramda ochish
Давлат ёрдамисиз: Ўзбандлик ва пул ўтказмалари даромадлар ўсишини таъминламоқда 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида аҳоли даромадларининг реал ўсиш суръати 9,5%ни ташкил этган (ўтган йилги корректировкаланган кўрсаткич 11,9%). Жон бошига реал даромадлар 7,4%га ўсган (ўтган йилги корректировкаланмаган кўрсаткич 6,3%). Даромадларда ҳудудлар ўртасидаги фарқ юқорилигича қолмоқда. Тошкентда жон бошига даромадлар 35 079,6 минг сўмни, Қорақалпоғистонда 9 198,0 минг сўмни ташкил этмоқда. Бунда Қорақалпоғистоннинг ўтган йил тегишли даври маълумотлари кескин қайта оширилганига қарамай, шимолий ҳудудимиз энг кам даромадлигича қолмоқда. Даромадлар таркибида ўзбандлик улуши 32,4%га етган (ўтган йили 29,9%). Ўзбандлик даромадлар номинал ўсишининг 6,0%ини таъминлаган. Жиззах вилоятида жами даромадларнинг қарийб ярмини ўзбандлар таъминламоқда (48,0%). Жами даромадлар таркибида республика ташқарисидан тушган пул ўтказмалари улуши 20,5%га етган (ўтган йили 17,5%). Пул ўтказмаларининг жами даромадлардаги улуши Фарғонада 32,1%га етган ва шу омил Фарғона вилоятини жами даромадлар ўсишида етакчига айлантирган. Ижтимоий трансфертларнинг жами даромадлардаги улуши қисқаришда давом этиб, 8,8%га тушган (ўтган йили 10,3%). Бошқача айтганда, жами даромадларнинг ўсиши давлатнинг бевосита ёрдами ва аралашуви йўқ сегментлар фаоллашаётгани ҳисобига таъминланмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin