21K35Telegramda ochish
Кичик бизнес учун ишга қабул қилиш осонлаштирилади Ўзбекистонда меҳнат бозорининг катта қисми ҳалигача кулранг қолаётгани, айниқса сон жиҳатдан амалда энг катта иш берувчи бўлган кичик бизнесда иш берувчи ва ёлланма ишчи ўртасида муносабатларнинг расмийлаштирилмаслиги жиддий муаммолардан бири ҳисобланади (тасаввур қилишингиз учун ҳалигача ўртача иш ҳақи статистикасида кичик бизнес ва микрофирмалар ҳатто сўровлар орқали инобатга олинмайди). Нафақат иш берувчиларнинг хоҳишлари, миллионлаб ўзбекистонликларнинг расмийлаштириш билан боғлиқ бюрократиядан безгани туфайли ҳам меҳнат муносабатлари оғзаки ва нақд келишувлар устига қурилган. Энди ходимлари сони 50 нафаргача бўлган корхона ва ташкилотлар меҳнат шартномаларини қоғозбозлик ва бюрократиясиз онлайн расмийлаштириш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Давлат раҳбарига тақдимотда маълум қилинган. Содда қилиб айтганда, қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилгач, ягона платформада битта кнопка босиш билан ишга қабул қилиш мумкин бўлади. Бу меҳнат бозорида мобилликни ва ўзаро ишончни оширади, муносабатларни легаллаштиради ва табиийки, меҳнат бозоридаги ўзгаришларни кузатиш ва нисбатан самарали қарорлар қабул қилиш имкониятларини кенгайтиради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin