Пул ўтказмалари ўсиши даромадлар ўсишининг асосий омили бўлиб қолмоқда
2025 йил якунлари билан Ўзбекистонда аҳолининг умумий даромадлари реал ўсиши 9,2%ни, жон бошига даромадларнинг реал ўсиши 7,2%ни ташкил этган (2024 йилда ўсиш мос равишда 8,1% ва 5,9% бўлган).
Жон бошига энг юқори даромадлар Тошкент шаҳрида (73,9 млн.сўм), энг паст даромадлар Қорақапоғистонда (20,7 млн.сўм). Пойтахтликлар ва Қорақалпоғистонликлар даромадлари ўртасидаги фарқ 2024 йилдаги 3,59 каррадан 3,58 каррагача пасайган.
Даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Фарғона (+14,8), энг паст ўсиши эса Андижон вилоятида (+0,6%) кузатилган. Агар пул ўтказмалари омили чегириб ташланса, Андижонда реал даромадлар қисқаргани маълум бўлади.
Ўзи умуман, 2025 йилда даромадларнинг ўсишида пул ўтказмалари ўсиши барча ҳудудларда ва ҳатто Тошкент шаҳрида ҳам асосий ва бош омил бўлган.
Жами даромадлар таркибида пул ўтказмаларининг улуши 2024 йилдаги 16,5%дан 2025 йилда 21,0%га етган.
Жами даромадлар таркибида ўзбандликдан олинган даромадлар улуши 35%дан 34%гача, ёлланма ишчилар даромадлари улуши 27,9%дан 26,4%гача, шахсий истеъмол даромадлари улуши 7,8%дан 6,7%гача пасайган.
Умумий даромадлардаги кичик тадбиркорликдан олинган даромадлар нисоби 58,7%дан 58,0%гача тушган.