Ўтин, ғўзапоя ва бозор тошкўмир инфляция ҳисобига қўшилади
Статқўм инфляция ҳисоблашдаги товар ва хизматлар позицияларини 510тадан 517тагача етказмоқда.
Хусусан, рўйхатга нодавлат мактабларда таълим олиш, стриминг хизматлари, автомобиль ижараси, алоқа ва ахборот соҳасидаги бошқа хизматлар (мессенжерлар ва сунъий интеллект хизматлари учун пуллик обуналар), электр самокатлар ижараси, электромобиллар учун электр энергиясидан фойдаланиш, ишлатилган автомобилларни сотиб олиш, аквапарк хизматлари, асосий давлат хизматлари учун тўловлар, ёғоч ёқилғиси (ўтин ва ғўзапоя) каби позициялар қўшилган.
Шунингдек, нарх ўзгаришларини аниқроқ акс эттириш мақсадида бензин (АИ-92, АИ-95, АИ-98 ва АИ-100 маркалари бўйича) ва тошкўмир (нарх турларига кўра: тартибга солинадиган ва бозор нархлари асосида) каби позициялар ажратиб кўрсатилади.
Аввал кузатилган, ҳайдовчиларни тайёрлаш билан боғлиқ хизматлар рўйхати якка ҳолда автомобиль бошқариш дарслари, ҳайдовчилик бўйича имтиҳон топшириш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш хизматларини киритиш ҳисобига кенгайтирилади.
- https://t.me/uzstataxborot/68380@uzstataxborot
- https://t.me/the_bakiroo/11828@the_bakiroo