
Ҳудудларда иқтисод қоғозда эмас, ишда кўриниши керак
Шунинг учун тадбиркор билан очиқ гаплашиш муҳим.
Айни пайтда Фарғона вилоятида Ҳукумат комиссияси тадбиркорлар билан учрашув ўтказмоқда. Учрашувга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев раҳбарлик қилмоқда.
Учрашувда инвестиция лойиҳаларини тезлаштириш, экспортчи корхоналарга ёрдам бериш, тадбиркорларни қийнаётган масалаларни яширмасдан муҳокама қилишга эътибор қаратилмоқда.
Ҳар бир муаммо бўйича амалий ечим топиш масаласи кун тартибида.
Жонли эфир
- https://www.youtube.com/live/olxsPk3gAfMyoutube.com