19K28Telegramda ochish
Қорақалпоғистон тадбиркорлари билан очиқ мулоқот: Ҳукумат комиссияси жонли эфирда Қорақалпоғистонда бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ҳукумат комиссиясининг маҳаллий тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Бу галгиси Ҳукумат комиссияси иштирокидаги 5-мулоқот ҳисобланади. Учрашувда республикада инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, тадбиркорлар ва инвесторларга амалий ёрдам кўрсатиш, экспортчи корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Сўнгги йилларда Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудуд иқтисодиётини кучайтиришга хизмат қилади. Учрашув жонли эфир орқали намойиш этилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin