Ойлик инфляция пасайиб, йиллик инфляция бироз кўтарилган
Май ойида инфляция 0,5%ни ташкил этган, лекин ўтган йилнинг қуйи базаси эвазига йиллик инфляция яна 10,9%гача кўтарилган.
Май ойи инфляциясининг асосий драйвери хизматлар бўлган - хизматлар нархининг 0,7%га ошиши кузатилган. Бунда Транспорт (1,1%) ва Таълим (3,8%) хизматларининг қимматлашуви алоҳида ўрин тутган. Озиқ-овқат нархлари эса расмийлар ҳисобича 0,5%га кўтарилган.