Май ойида инфляция 6 йилу 5 ойлик максимумни янгилади
2024 йил май ойида ойлик инфляция 2,8%ни ташкил этган. Бунданда юқори инфляция 2017 йил декабрда қайд этилган эди. Йиллик инфляция 10,6%гача кўтарилган.
Инфляциянинг мундарижаси: Май ойида озиқ-овқатлар нақ 2,0%га арзонлашгани кўрсатилган. Ноозиқ-овқатлар 0,3%га, хизматлар эса 15,2%га қимматлагани қайд этилган.
Муҳим озиқ-овқатлардан сабзи 2,6%га, картошка 2,0%га, шакар 1,1%га, ёғ 0,8%га, гуруч 0,8%га, қўй гўшти 0,8%га, мол гўшти 0.7%га қимматлаган.
Газ 129,0%, электр энергияси 67,0%, сиқилган газ 42,9%, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш учун тўловлар 17,3% оширилгани кўрсатилган.
Статистикага кўра, ой давомида бензин 0,8%га, пропан 0,5%га арзонлаган.
Дори воситаларининг қимматлашиши тўхтамаган. Ой давомида яна 1,3%га нархлар ошган.
Яна банк муассасалари хизматлари 3,2%га қимматлаган эътиборни тортади.