Инфляция ҳисоблашда маҳсулотлар позициялари қайта кўриб чиқилиши керак
Бу ҳақда аввал ҳам ғўзапоя ва кўмир мисолида ёзганмиз.
510та маҳсулотни қамраб олган инфляция ҳисоблаш методологиясига кўра, янги товар ва хизматларни истеъмол саватига киритиш мезони — аҳоли умумий истеъмол харажатларида уларнинг улуши камида 0,1 % бўлиши ҳисобланади.
Тушунмаганим, наҳотки ноябрдан мартгача миллионлаб уй хўжаликларининг асосий харажатлари бўлган ўтин ва ғўзапоя шу мезонларга тушмаса? Худди шунингдек, кўмир позициясини ҳам камида иккига ажратиш керак, нархи ўзгаришсиз қолаётган ва энергомуттаҳамлар ижтимоий дея тарқатадигани кўмирмас, у қуйқум, фақат тезак қилишга ярайдиган хок. Печкага солиб ёқиш мумкин бўлган кўмир ноябрь-январь ойларида камида 2 карра ошди.
Ёки бўлмасам, охирги 4 йилда 15 карра ошган хизматдан юзминглаб ўзбекистонликлар фойдаланишга мажбур, шу кунларда нархи каррасига ошган хизматдан ҳам ҳар йили деярли миллион истеъмолчи фойдаланади.
Агар нархлари каррасига ошаётган ва харажатларда улуши юқори қамраб олинмаса, истеъмолчиларнинг расмий инфляцияга ишонмасликка ёки рақамларни савол остига қўйишга ҳаққи бор. Ўзи инфляцияни пасайтиришда ишонч масаласининг ўрни ва ролига қарашни ўзгартириш керак.