11K28Telegramda ochish

UZSTAT | Rasmiy kanal kanalidan

⚡️ “Bankiroff” телеграм каналида эълон қилинган “Расмий инфляция ҳаммамизни ҳайратлантириб бир хонали рақамга яқинлашмоқда” сарлавҳали постида келтирилган таҳлилига расмий муносабат ✅ Авваламбор, қимматли вақтингизни аямай, Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилиб борилаётган маълумотларни диққат билан кузатиб бораётганингиз учун чексиз миннатдормиз. Лекин расмий статистик маълумотларни тўғри таҳлил қилсангиз мақсадга мувофиқ бўларди. ✅ Боиси, мазкур ҳисобланган нарх ва инфляция кўрсаткичлари Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва бир қатор нуфузли иқтисодий халқаро ташкилотларнинг методикаси ва тавсиялари асосида шакллантирилиб келинмоқда. Ўз ўрнида қўмитанинг расмий маълумотларини барча халқаро ташкилотлар, жумладан, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси тўлиқ ишониб, эътироф этмоқда. ✅ Истеъмол нархлари индекси (инфляция даражаси)ни ҳисоблашда товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) кузатувини ташкил этиш ҳамда истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш бўйича услубий низом (Давлат статистика қўмитасининг 30.11.2020- йилдаги 46-сон қарори билан янги таҳрирда тасдиқланган) асос бўлиб хизмат қилади. Мазкур низом билан қўйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин. ✅ Жорий йилнинг 31 март санасида март ойининг нарх ва инфляция кўрсаткичларига оид ойлик таҳлилий пресс-релизи қўмитанинг расмий сайтида эълон қилинди. “Bankiroff” телеграм каналида қўйидагича таҳлил қилинган: 2020 йил март ойида нархлари шиддат билан ўсган кунгабоқар ёғи расмий статистика бўйича атига 1,4%га қимматлаган холос. Масалан, февраль ойида литрини 16 минг сўмдан олганим ўсимлик мойини март ойида 22 минг сўмдан харид қилдим. Кузатувларим бўйича кенг халқ истеъмолидаги пахта ёғи нархларини ўсиши ҳам икки хонали рақамлардан иборат бўлди. Расмий статистика эса пахта ёғи ўсишини 0,6% даражасида қайд этган холос. ✅ Қўмитанинг мазкур таҳлилий маълумотларини “Bankiroff” телеграм каналида бундай нотўғри таҳлил қилиниши кенг жамоатчиликнинг ҳам нотўғри талқинда тушунишига сабаб бўлади. Шундан келиб чиқиб, қўйидагиларни маълум қиламиз: ✅ Қўмита томонидан эълон қилинган расмий маълумотда кунгабоқар ёғи 2021 йилнинг март ойида ўтган ойга нисбатан 2,6 % га ва йил бошидан 7,3 % га ҳамда йиллик ўсиши эса 37,7 % га ошган. ✅ Шунингдек, пахта ёғи 2021 йилнинг март ойида ўтган ойга нисбатан 0,6 % га ва йил бошидан 2,3 % га ҳамда йиллик ўсиши эса 33,5 % га ошган. ✅ Спиртли ичимлик маҳсулотлари 2021 йилнинг март ойида ўтган ойга нисбатан 0,9 % га ва йил бошидан 2,6 % га ҳамда йиллик ўсиши эса 9,0 % га ошган. ✅ Тамаки маҳсулотлари 2021 йилнинг март ойида ўтган ойга нисбатан 0,8 % га ва йил бошидан 5,9 % га ҳамда йиллик ўсиши эса 13,4 % га ошган. ✅ Мазкур маълумотларга оид тўлиқ ва батафсил таҳлилни қўмитанинг расмий сайтидаги қўйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин. ❗️Шу ўринда статистика идоралари томонидан республика бўйича нарх кузатувлари ҳар ойнинг 10-санасидан 20-санасига ўтказилишини инобатга олсак, кузатувдан кейинги нархларнинг ошиши ёки тушиши шу ой учун инфляцияга таъсир қилмаслигини ва бу кейинги ойда ҳисобланадиган инфляция кўрсаткичларида қайд этилишини маълум қиламиз. Ҳурматли “Bankiroff” телеграм канали асосчиси Отабек Бакиров Давлат статистика қўмитаси сиз билан ҳамкорлик қилишга ва очиқ мулоқотга доимий тайёр эканлигини билдиради. Сизга соғлик-саломатлик ва ишларингизда муваффақият тилайди. Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin